Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль 88 ёшида ўзининг Людвигсхафен-ам-Райндаги уйида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида 16 июнь куни Bild нашри хабар берди

Коль 1982-1998 йиллар оралиғида ГФР канцлери лавозимида фаолият юритган. У ушбу лавозимни тўрт марта кетма-кет эгаллашга муваффақ бўлган ягона немис сиёсатчисидир. 

Коль ГФР раҳбариятида Европа ва Германиянинг бирлашув жараёни ҳамда совуқ урушнинг тўхтатилишида катта роль ўйнаган.