"Ҳаж" ва "Умра" сафарлари учун авиачипталар нархини арзонлаштириш чоралари кўрилмоқда

Ўзбекистон 21 Июнь 2017 11156

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 364-сонли қарорига мувофиқ, муқаддас қадамжоларга сафар қиладиган юртдошларимиз учун қатор қулайликлар яратилади. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси авиақатновларида фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш-келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур тадбирлар учун авиачипталар нархини арзонлаштириш чораларини кўрилади. 

Фуқароларнинг «Умра» сафарига боришлари учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб ҳар йилги «Умра» сафари квотаси олти мингдан ўн мингга оширилади. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичларини (руҳий-асаб, наркологик, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек Тошкент шаҳрида марказлаштирилган ҳолда битта тиббиёт муассасасида бепул амалга оширилади.

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолади.

Кўпроқ янгиликлар