«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизими шакллантирилади 

Ўзбекистон 21 Июнь 2017 11194

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимини шакллантиради ва мазкур онлайн тизимини доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги сайтида маълум қилинган

Унга кўра, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг рўйхати асосида уларни «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимида рўйхатдан ўтказиб боришади. 

Туман (шаҳар)лардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳозирги вақтга қадар мазкур ўзини ўзи бошқариш органларида навбатда турган зиёратчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, хатлов натижалари бўйича тасдиқланган рўйхатларни туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳларга тақдим этади.

Кўпроқ янгиликлар