Филиппин жанубидаги мактабда жангарилар одамларни гаровга олдилар

Жаҳон 21 Июнь 2017 4310
Фото: Romeo Ranoco / Reuters Подробнее на РБК: http://www.rbc.ru/society/2

Бир ойдан бери ИШИД билан боғланган жангарилар ва Филиппин армияси ўртасида тўқнашувлар давом этаётган Филиппин жанубида экстремистлар мактабга ҳужум қилиб, одамларни гаровга олдилар. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Воқеа Минданао ороли марказидаги Котабато вилоятида жойлашган Пигкавайян шаҳрида юз берган. Бу ерда "Бангасаморода озодлик учун ислом курашчилари" (BIFF) гуруҳи аъзолари ҳукумат қўшинлари билан отишмага киришган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар берилмаган.

Пигкавайян BIFF жангарилари бошқа гуруҳлар жангарилари билан бир ой давомида ҳукумат армияси билан фаол жанговар ҳаракатлар олиб борган Марави шаҳридан 190 км узоқликда жойлашган. 

Май ойида Филиппин президенти Родриго Дутерте ИШИДни қўллаб-қувватловчи жангарилар ва армия ўртасида тўқнашувлар бошлангандан кейин Минданао вилоятида ҳарбий вазият тартибини киритганди. 

Кўпроқ янгиликлар