Сербия президенти Александр Вучичнинг маълум қилишича, Косово мустақиллигини ҳеч қандай шароитда тан олмайди.

"Агарда мен конституцияга қўл қўйиб, Косовони тан олмайман, деб қасамёд қилган бўлсам, қандай қилиб уни тан олишим мумкин? Мен Косово мустақиллигини тан олмайман, бунга хоҳишим ҳам йўқ", - деди Вучич сешанба куни Сербия миллий телерадиокомпанияси РТС эфирида. Шу билан бирга, у ўз олдига “реал ва амалга ошириш мумкин бўлган мақсадларни” қўйишга чақирди.

31 май куни Сербия президенти қасамёд қабул қилиш вақтида Косово масаласини жамоатчилик муҳокамасига қўйишни таклиф қилди.