Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан жорий йилнинг охирига қадар учрашиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

CBS’нинг хабар беришича, президент Ким Чен Ин билан “агарда шароитлар тўғри келса” тез орада учрашиш ниятида эканини билдирган.

“Фақат, биз мулоқот керак, деган фикрда эканимиз, мулоқотни интиқлик билан кутишимиз керак, дегани эмас”, - дея таъкидлаб ўтди у.

Аввалроқ Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Инни “жуда хавфли одам” деб атаганди.