«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси «Пахтакор»га ўтиши кутилмоқда

Спорт 23 Июнь 2017 42213

Туркиянинг «Бешиктош» клуби нидерландиялик ҳужумчиси Райан Бабель Тошкентнинг «Пахтакор» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.Uz нашрига вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.

Тошкентликлар жамоасининг янги бош мураббийи Шота Арвеладзе 2012-2015 йилларда Туркия чемпионатида ишлаган, у «Қосимпошо»да Бабелга мураббий бўлган.

Айни вақтда 31 ёшда бўлган Райан Бабель 2003-2007 йилларда «Аякс», 2007-2011 йилларда «Ливерпуль», 2011-2012 йилларда «Ҳоффенҳайм» клублари сафида тўп сурган, 2012 йилда яна «Аякс»га қайтган, бир мавсумдан сўнг Туркияга, «Қосимпошо»га йўл олиб, 2015 йилгача шу жамоа сафида тўп сурган, 2015-2016 йилги мавсумни БААнинг «Ал-Айн» клубида ўтказган, 2016 йилда «Депортиво» аъзоси бўлган, шу йил январида эса «Бешиктош»га келган. У бу жамоа сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилди.

Бабель Нидерландия терма жамоаси сафида 43 ўйин ўтказиб, 5 гол урган. У миллий терма жамоага 2011 йилдан буён чақирилмаган.

Маълумот учун, transfermartkt.de ушбу футболчининг трансфер қийматини 4,25 млн евро этиб баҳолаган.

Бундан аввалроқ «Пахтакор» Шота Арвеладзе ортидан унинг жамоаларида тўп сурган черногориялик футболчи Марко Симични ўз сафига қўшиб олганди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар