Бразилия президенти G20 саммитидаги иштирокини бекор қилди

Жаҳон 29 Июнь 2017 4719
Фото: РИА Новости

Бразилия президенти Мишель Темер "Катта йигирматалик" саммитида иштирок этиш учун Германияга сафарини бекор қилди. Бу ҳақда 28 июнда унинг маъмурияти маълум қилди. 

G20 саммити 7-8 июль кунлари Гамбургда бўлиб ўтади. Сафарнинг бекор қилинишининг расмий сабаблари маълум қилинмаган.

Темер бу қарорни йирик коррупцион можаро негизида қабул қилди. 28 июнда Темерга қарши коррупция бўйича айбловлар мамлакат конгрессининг қуйи палатасига юборилган. Аввалроқ бош прокурор Родриго Жанот Темерга нисбатан "пассив коррупция" бўйича айблов эълон қилганди. Айбловлар олий судга юборилган ва Бразилия қонунчилигига кўра, энди депутатлар палатаси президентга қарши суд жараёнини бошлашга рухсат бериш-бермаслик учун овоз беришлари керак бўлади.

Суд жараёнини бошлашга рухсат бериш учун депутатлар палатасининг учдан икки ёки 342 аъзосининг овози керак бўлади. Коррупция учун жазо 2 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишни ва жаримани ташкил қилади. Темер тарафдорлари ўзларида мавжуд бўлган овозлар билан бу қарорни тўсиш учун уларда имконият борлигига ишонмоқдалар.

Темер гўшт ишлаб чиқарувчи JBS компанияси эгаси Жоэсли Батистага депутатлар палатасининг собиқ раҳбари Эдуард Куньяга Petrobras нефть компанияси атрофидаги коррупция иши бўйича "оғзини юмуқ сақлаши" учун 630 минг доллар тўлашга кўрсатма берганликда айбланмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар