Италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарума «Милан» тузган шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Football Italia Cadena Cope радиоси берган маълумотга таяниб хабар берди.

Манбага кўра, шартнома бандига футболчини 2018 йилда «Реал»га қўйиб юбориш банди ҳам киритилади. У фақатгина шу шарт билан янги битимга имзо чекиши мумкин.

Хабар қилинишича, Доннаруммап «россонер»лар билан келгуси мавсумда хайрлашиш режасидан ҳамон қайтмаган. Бу нарса унинг учун тўланадиган товон пули миқдорини катта бўлмаслигига ва «Реал» уни сотиб олишини осонлаштиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ унинг агенти Мино Райола «Милан» билан ёшлар ўртасидаги Евро-2017дан сўнг Доннаруммани келажагини муҳокама қилишга келишиб олганди.