«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Инстаграмдаги саҳифасида янги туғилган фарзандлари билан тушган суратини намойиш этди. Энди португалиялик футболчи 6 ёшли Кенжа Криштиану Роналдудан кейин эгизаклар – Ева ва Матеуни тарбиялайди.

«Ҳаётимдаги икки янги севгимни қўлимда тутиб турганимдан бахтиёрман», - дея ёзган Роналду.

Футболчининг эгизак фарзандлари 8 июнь куни туғилган, бу ҳақида 11 июнь куни хабар тарқалганди. Унинг ўзи бугун ушбу маълумотни тасдиқлади ва уларни кўриш учун йўл олди. У шу муносабат туфайли миллий терма жамоа қароргоҳини тарк этиб, Конфедерациялар кубоги-2017 турнирининг учинчи ўрни учун баҳсда иштирок этмайдиган бўлди.