Италиянинг «Милан» клуби Ҳоқон Чалханўғлу трансфери ҳақида расмий хабар тарқатди.

«Милан» расмий сайти берган хабарга кўра, туркиялик футболчи миланликлар билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Шартноманинг бошқа шартлари ошкор қилинмаяпти.

23 ёшли Чалханўғлу ўтган мавсумда Германия бундеслигасида 15 учрашув ўтказиб, 6 гол ва 5та голли узатма муаллифи бўлган. Футболчи ФИФАнинг трансфер қоидаларини бузгани учун февралдан буён футбол учрашувларида иштирок этмай келаётганди.