Намойишчилар Мелания Трамп тўхтаган меҳмонхонани ўраб олишди

Жаҳон 07 Июль 2017 16254

Ҳамбургда глобализмга қарши намойишчилар АҚШ президенти Доналд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп тўхтаган меҳмонхонани ўраб олишди. Бу ҳақда полицияга асосланган ҳолда Bild нашри хабар тарқатди.

Хабарга кўра, АҚШнинг биринчи хоними хавфсизлик тартиблари туфайли меҳмонхонадан чиқа олмаяпти ва Ҳамбург бўйлаб турни бекор қилишга мажбур бўлмоқда.

Ҳамбург кўчаларидаги намойишлар шиддати кучайиб, иштирокчилар полициячиларга «Молотов коктейллари»ни улоқтиришга ўтишди.

Кўпроқ янгиликлар