Олимлар: Бир асрдан сўнг Саҳрои Кабир яшилликка бурканади

Жаҳон 07 Июль 2017 23229
Фото: © РИА Новости

Жаҳондаги энг йирик чўл бўлмиш Саҳрои Кабирнинг четлари ва қурғоқчилик исканжасида қолган ҳудудлари яқин юз йил ичида глобал исиш туфайли ёғингарчилик миқдорининг ошиши ортидан яшилликка бурканиб, саваннага айланиши мумкин, дейишмоқда иқлимшунослар ўзларининг Earth System Dynamics журналида чоп этган мақоласида. 

«Глобал исиш чиндан ҳам иқлимни радикал тарзда ўзгаришга олиб келиши мумкин. Жаҳоннинг кўплаб минтақаларида у қурғоқчилик ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги камайишига сабаб бўлиши турган гап, бироқ Саҳрои Кабирнинг бир чети бўлмиш қуруқ Соҳилда у, аксинча, сув билан боғлиқ вазиятни яхшилаши ва чорвадорлик ҳамда қишлоқ хўжалиги учун қулай шароитлар яратилишига олиб келиши мумкин», —  дейди  Германиянинг Потсдам иқлимга оид тадқиқотлар институти олими Якоб Шеве.

Саҳрои Кабир чўли ҳар доим ҳам қум билан қопланган бўлмаган. 10 минг йил аввал ва тахминан 30–50 минг йил муқаддам у ўт-ўланлар ва дарахтлардан иборат улкан яшил текислик бўлган. Антропологларнинг фикрича, яшил Саҳрои Кабир инсониятнинг қадимий аждодлари Африкадан чиқиб, бутун Ер куррасига тарқалиши учун замин бўлган. 

Шевенинг ҳикоя қилишича, сўнгги бир неча миллион йиллар ичида Саҳрои Кабир бир неча бор яшилликка бурканиб, яна чўлга айланиб, ўз қиёфасини Ер иқлими тебранишларига монанд ўзгартириб турган.

Бугунги кунда иқлим ўзгаришлари жуда тезлашган. Бу эса Шева ва унинг ҳамкасбларини яқин юз йил ичида Соҳил ва унинг атрофи қандай ўзгаришларга дучор бўлишини текшириб кўришга ундаган.

Бунинг учун олимлар океанлардаги оқимларнинг, Африка атмосферасидаги шамолларнинг ўзгариши, ўрта йиллик ҳароратнинг кейинги йилларда ҳам ошиб бориши билан боғлиқ 30 та турлича иқлимий моделларни яратишган. 

Моделларнинг ўнтаси Саҳрои Кабирда 2100 йилга бориб ҳозиргидан 40–300 фоиз кўпроқ ёғингарчилик юз бериши ва бу кўпайиш иқлимий модел маълум бир ҳарорат чегарасини босиб ўтгач, жуда тез — 5-10 йил ичида содир бўлишини кўрсатган. Натижада Чад, Нигер, Мавритания, Мали ва Африканинг бошка кўплаб чўлли давлатларининг ҳудудлари жунгли ва саванналар билан қопланиб, тропик Африка мамлакатлари сингари ёғингарчиликка эга бўлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар