Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон 12 Июль 2017 3287
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Учрашув аввалида давлат раҳбари дўст Туркманистон халқига ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этди ва самимий саломини йўллади. 

Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро муносабатлар изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. 

Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга шу йилнинг март ойидаги илк давлат ташрифи, май ва июнь ойларида "Аваза" сайёҳлик зонаси ва Қозоғистон пойтахти Остонадаги амалий учрашувлар, шунингдек, икки давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқотлари Ўзбекистон билан Туркманистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани ва Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга оширишни таъминлаётгани қайд этилди. 

Айни пайтда келишувларга мувофиқ Ўзбекистон ва Туркманистон компания ва корхоналари қиймати 200 миллион доллардан зиёд қўшма ташқи савдо шартнома ва битимларни амалга оширмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилди, Туркманистонга навбатдаги пахта териш машиналари, культиватор ва бошқа замонавий техникалар етказиб берилди. Шу ойда Ашхободда Савдо-сервис маркази ўз фаолиятини бошлайди. 

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти корхоналари базасида Туркманистон темир йўллари ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Туркманобод – Фароб автомобиль ва темир йўл кўприклари очилгач, мамлакатларимиз ўртасида транзит ташишлар ҳажми сезиларли даражада кўпайди. Ўзбекистоннинг фақат темир йўл орқали Туркманистон ҳудудидан ўтган экспорт юклари ҳажми 25 фоиз ошди. 

Маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Тошкентда Ашхобод боғини ташкил қилиш ишлари бошланди. Сентябрь ойида спортчиларимиз Туркманистон пойтахтида ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида иштирок этади. 

Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган янги йўналишларни белгилаш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. 

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон халқи ва унинг раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди. Р.Мередов Туркманистон икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар