Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда

Ўзбекистон 13 Июль 2017 3728
Фото: uzdaily.uz

Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дониёр Қурбонов Хитойдаги миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берди.

Хитой ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Хуэйлай Ўзбекистон Элчиси Дониёр Қурбоновни қабул қилган.

Ли Хуэйлайнинг таъкидлашича, Қурбонов Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожига катта ҳисса қўшди. Унинг умид билдиришича, Қурбонов янги лавозимида ҳам икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ривожига ҳисса қўшишда давом этади.

Дониёр Қурбонов ХХР раҳбариятига Пекиндаги дипмиссия раҳбари сифатидаги масъулиятли ва юқори лавозимдаги фаолияти қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди. Унинг қўшимча қилишича, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожи учун барча саъй-ҳаракатни амалга оширади.

Музокаралар давомида икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш ва турли соҳалардаги ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.

Кўпроқ янгиликлар