АҚШ собиқ президенти Билл Клинтоннинг матбуот котиби Энжел Уренья ушбу сиёсатчи тасвирланган фотосуратни эълон қилинди. Унда Клинтоннинг бошқа собиқ президентлар – катта Жорж Буш ва кичик Жорж Бушнинг ҳайкаллари орасида яшириниб турганини кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқларда суратни ҳазил тариқасида қабул қилишган, деб хабар бермоқда CNN.

Шу билан бирга, телеканалнинг эслатишича, Клинтон президент бўлгач, ҳақиқатдан ҳам Бушлар ўртасига тушиб қолган: яъни, катта Буш ундан аввал раҳбарлик қилган бўлса, кичик Буш ундан кейин АҚШни бошқарди.

«Билл Клинтон «Бушлар ўртасидаги ҳаётим» (сўз ўйини: Bush — инглиз. «бута» ва президентларнинг фамилияси. — таҳ.) номли хотиралар китобини ёзиши керак», - дея ёзди америкалик шоир Дугласс Пауэлл твиттерда.

Канадалик журналист Даг Сандерснинг қайд этишича, бу фотосурат 90-йилларни «анча реалистик тарзда» ифодалаб беради.