SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск, губернаторлар миллий ассоциациясида чиқиш қилар экан, "сунъий идрок инсоният цивилизация сифатида тўқнаш келадиган энг асосий таҳдид бўлиши" ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Fortune журнали.

Маскнинг фикрича, ишлаб чиқарувчилар илғор технологиялар ортидан қувиб, сунъий идрокдан келувчи хавф-хатарларни ёддан чиқариб қўйишлари мумкин.

"Роботлар уруш бошлаши, ёлғон хабарлар ва матбуот-релизлари тарқатиши, ахборотдан салбий мақсадда фойдаланиши мумкин. Қалам қиличдан кучлироқ", - дея таъкидлаб ўтди у.

SpaceX ва Tesla раҳбарининг қайд этишича, энг илғор сунъий идрок ҳақида жуда батафсил маълумотга эга, шунинг учун у ўз сўзларига ишонишни сўраган.

Унинг фикрича, бу соҳада давлатларнинг ўрни муҳим, улар компанияларни янги сунъий интеллект ортидан қувишда бироз "босиб туриши" мумкин.

Аввалроқ Илон Маск дунёдаги энг катта литий-ионли аккумуляторни зудлик билан ишлаб чиқишни ваъда қилганди.