Қозоғистон жануби-шарқида 4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим вазирлигининг илм-фан бўйича қўмитаси сейсмология тажриба-услубий экспедицияси хабар қилмоқда.

«Ер силкиниши маркази Қозоғистон ҳудудидаги Олмаота шаҳридан 267 километр шимоли-шарқда жойлашган», - дея маълум қилишди мутахассислар.

Аввалроқ Камчаткада кучли зилзила юз бергани хабар қилинганди.