АҚШ Ал-Қудсдаги кескин вазиятдан ташвишда

Жаҳон 20 Июль 2017 5926
Фото: Reuters

Оқ уй расмий вакили Шон Спайсернинг маълум қилишича, Вашингтон Ал-Қудсдаги ал-Ҳарам ал-Қудс аш-Шариф билан боғлиқ кескин вазиятдан ташвишда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«АҚШ ал-Ҳарам ал-Қудс аш-Шариф билан боғлиқ вазиятдан жуда ташвишда. Бу ер – яҳудийлар, мусулмонлар ва христианлар учун муқаддас жой бўлиб, Қўшма Штатлар Исроил ва Иорданияни муаммога ечим топиш учун ҳаракат қилишга чақиради. Бунда муқаддас жойдаги хавфсизликни ушлаб туриш биринчи ўринда туриши керак», - деди у.

Спайсернинг сўзларига кўра, АҚШ воқеалар ривожини жиддий равишда кузатиб боради.

Аввалроқ Исроил полицияси Ал-Ақса масжиди имомига жароҳат етказгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар