Александр Свечников Жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди

Спорт 20 Июль 2017 8301

Александр Свечников ва Нозима Қаюмова 14−23 июль кунлари Лондонда бўлиб ўтаётган паралимпия жаҳон чемпионатида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий паралимпия ассоциацияси «Кун.uz»га хабар қилди.

Найза улоқтиришда Александр Свечников 71,01 м натижа билан жаҳон рекордини янгилаб, жаҳон биринчилиги олтин медали соҳибига айланди. Эътиборлиси, аввалги жаҳон рекорди ҳам айнан Свечниковга тегишли эди (70 м).

Худди шу спорт тури бўйича Нозима Қаюмова аёллар ўртасида 41,25 м натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусниддин Норбеков диск улоқтиришда, Дониёр Солиев эса узунликка сакрашда «олтин» соҳибларига айланган эди.

Кўпроқ янгиликлар