Давлат геология қўмитаси ходимлари кўп йиллик хизмат учун устама оладилар

Жамият 20 Июль 2017 3301

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги 494-сон қарори билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Биринчидан, ҳужжатда идоранинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари янгиланган ва жиддий кенгайтирилган.

Иккинчидан, Давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этишда ўзгаришлар содир бўлди. Инчунун, Давлат геология қўмитаси раиси лавозимига номзодни мамлакат Бош вазири тақдим этади (илгаригидек Президент лавозимга тасдиқлайди ва ундан озод этади). Шунингдек, раиснинг биринчи ўринбосари лавозими жорий қилинди, мақоми бўйича у вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади. Давлат раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.

Учинчидан, давлат қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги норма қўшилди. Хусусан, уларга узлуксиз иш стажи (кўп йиллик хизмат) учун ҳар ойда устамалар тўланади. Бу устамалар фақат асосий иш жойи бўйича ходимнинг лавозим маошига берилган разряднинг тариф ставкасига нисбатан фоизларда қуйидаги миқдорда ҳисоблаб ёзилади:

 

Кўпроқ янгиликлар