Халқаро чемпионлар кубоги турнири доирасида «Барселона» «Ювентус» билан ўйнади. АҚШнинг Ист-Рутерфорд шаҳрида кечган учрашув каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. «New Meadowlands Stadium, East Rutherford» номидаги стадионга 82 104 томошабин ташриф буюрди.

Ўйиннинг 15-дақиқасида Неймар испанлар жамоасини олдинга бошлади, у бўлим ўрталарида дублни расмийлаштирди. «Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини 62-дақиқада битта жавоб голи йўллади, аммо туринликларнинг бундан ортиғига кучи етмади.

«Барселона» турнир доирасида кейинги учрашувни «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади, «Ювентус» — «ПСЖ» билан ўйнайди. Бу икки ўйин ҳам 27 июлга белгиланган.

International Champions Cup
Ист-Ратерфорд, АҚШ

Ювентус – Барселона 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 15 Неймар, 0:2 – 26 Неймар, 1:2 – 63 Кьеллини. 
Ювентус – Буффон (Шченсни, 46), Бенатия (Мандрагора, 69), Лихтштайнер (Де Шильо, 46), Бардзальи (Кьеллини, 46), Асамоа (Алекс Сандро, 60), Маркизио (Пьянич, 46), Бентанкур (Куадрадо, 60), Лемина (Дибала, 59), Стураро (Дуглас Коста, 59), Хедира (Ринкон, 46), Манджукич (Игуаин, 60).
Барселона – Силлессен (Ортола, 46), Алеиш Видаль (Нелсон Семеду, 46), Пике (Марлон, 46), Динь (Альба, 46), Маскерано (Умтити, 46), Ракитич (Денис Суарес, 46), Серджи Сампер (Бускетс, 46), Иньеста (Аленья, 46), Неймар (Серджи Роберто, 46), Месси (Туран, 46), Пако Алькасер (Суарес, 46).
Огоҳлантиришлар: Алеиш Видаль (35), Маркизио (43).