Morgan Stanley 10 йилда биринчи марта Goldman Sachs банкидан ўзиб кетди

Иқтисодиёт 25 Июль 2017 1560

Американинг Morgan Stanley банки сўнгги 10 йилда илк бор капиталлашуви бўйича ўзининг асосий рақобатчиси Goldman Sachs банкидан ўзиб кетди. 24 июль кунги савдолар натижасига кўра, Morgan Stanley акциялари 0,26 фоизга қимматлашиб, бир донаси 46,71 долларга баҳоланди. Шу билан унинг капиталлашуви 86,55 млрд долларга етди. 

Американинг бошқа бир молия институти Goldman Sachs акцияси 0,91 фоизга арзонлашиб, бир донаси 218,18 долларгаа баҳоланиб, капиталлашуви 85,06 млрд долларни ташкил этган. Шундай қилиб икки рақобатчи банклар ўртасидаги фарқ 1,49 млрд доллар бўлган. 2009 йили бу рақам Goldman фойдасига 53 млрд доллар бўлгани эътиборга олинса, Morgan Stanley кўрсатган натижани эътироф этиш мумкин. Goldman Sachs 2007 йилда ҳам Morgan Stanley банкидан қиммат турган.
 
2017 йил иккинчи чорак якунларига кўра, Morgan Stanley пул тушуми ва соф даромади Wall-Street экспертларининг тахминларидан илғорлаб кетди. Goldman Sachs натижалари сармоядорларнинг ишончини оқламади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар