Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия, Эрон ва КХДРга нисбатан киритилган санкцияларни бекор қилиш ниятида эмас. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Президент ушбу уч давлатга нисбатан санкцияларни қўллаб-қувватлаши ҳақида аниқ гапирди. У ушбу санкцияларни бекор қилиш ниятида эмас, бироқ америкаликлар энг яхши келишувга эришишини кафолатламоқчи», - деди у.

Шу билан бирга, Сандерснинг қўшимча қилишича, конгресс бу масалада яхши натижаларга эриша олмаган.

Аввалроқ Трамп матбуот хизматининг янги раҳбари санкциялар бўйича позицияни нотўғри талқин қилгани хабар берилганди.