АҚШнинг Universal кинокомпанияси 2017 йилда дунё прокатида биринчи бўлиб 4 млрд доллар йиға олди, деб хабар бермоқда The Wrap нашри. Компания бундай натижага ўз тарихида иккинчи марта эришди.

Студия энг кўп даромадни "Форсаж-8" (1,23 млрд доллар) фильми эвазига олди. Universal’нинг пул йиғиш бўйича иккинчи рақамли фильми "Мен жирканч-3" (732,5 млн доллар) анимацион фильми бўлди. Иккала фильм ҳам хорижий прокатда катта муваффақият қозонган.

Студияга ички прокатда муваффақиятни "Нари тур" ва "Сплит" каби фильмлар келтирди: бу фильмларнинг умумий бюджети 13,5 млн долларни ташкил қилган ҳолда улар 313,5 млн долларлик тушум келтирган. Шунингдек, "50 та тусга қоронғироқ" фильми ҳам ички прокатда яхши натижа кўрсатган, фильм 114,3 млн доллар йиға олган.