Ҳиндистоннинг яқиндагина сайланган янги президенти Рам Натх Ковинд расман ўз лавозимига киришди. Инаугурация маросими парламентнинг марказий холлида бўлиб ўтди ва давлат раҳбари қасамёд қабул қилди.

Тантанали қасамёддан сўнг Ковинд юқори ва қуйи палата аъзолари ҳамда чет эл дипломатик миссиялари вакиллари олдида нутқ сўзлади.

 “Мен бу буюк миллатнинг 1,25 млрд фуқаролари олдида таъзим қиламан ва менга билдирилган ишончни оқлашга ваъда бераман. Ҳар биримиз Ҳиндистоннинг фаровонлиги, мероси асровчиларимиз, биз уни келажак авлодга етказамиз”, деб айтган сиёсатчи.

Таъкидланишича, ушбу маросимда мамлакатнинг собиқ президенти ҳам Нью-Деҳлидаги президент саройидан келиб иштирок этди.

Ҳиндистонда президентлик сайловлари 17 июлда бўлиб ўтди. Овозлар ҳисоб-китоби натижаларига кўра, Рам Натх Ковинд сайловчилар ҳайъатининг 65,6 фоиз овозини йиққан.