Франция Суперкубоги учун «ПСЖ» ва «Монако» жамоалари ўртасида баҳс бўлиб ўтди. Учрашувда парижликлар жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Монако» 30-дақиқада Сидибенинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда «ПСЖ» 2та гол билан жавоб қайтарди. Дани Алвес ва Рабьонинг голлари парижликларга ғалаба келтирди. 51-дақиқада Алвес узоқ масофадан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди, бўлим давомида Раибо Алвеснинг пасини голга айлантирди.

Шу тариқа, «ПСЖ» ўз тарихида еттинчи марта Франция суперкубогини қўлга киритди. Жамоа сўнгги 5 йилдан бери ушбу совринни ҳеч кимга бермай келмоқда (1995, 1998, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017). Бу совринга «Лион» 8 марта, «Монако» 3 марта эга чиққан.  

Франция Суперкубоги
«Монако» – «ПСЖ» 1:2
(1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 30 Сидибе, 1:1 – 51 Дани Алвес, 1:2 – 63 Рабьо. 
«Монако» – Субашич, Жемерсон, Конголо (Лопеш, 66), Глик, Сидибе (Сент-Максимен, 77), Тилеманс, Фабиньо, Лемар, Туре, Фалькао, Мбаппе (Каррильо, 71).
«ПСЖ» – Ареоля, Маркиньос, Менье, Курзава, Дани Алвес, Рабьо, Мотта (Матюиди, 71), Пасторе (Гонсалу Гедеш, 86), Верратти (Нкунку, 90), Тиаго Силва, Кавани.
Огоҳлантиришлар: Сидибе (50), Глик (53), Верратти (82), Фабиньо (82).