АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Калифорния штатида навбатдаги қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу эса йил бошидан бери тўртинчи синов амалиёти ҳисобланади.

Калифорнияда жойлашган Ванденберг ҳаво-ҳужум базасига қарашли 30 SW берган маълумотга кўра, чоршанбага ўтар кечаси соат 02:10да Minuteman ракеталарининг учтаси ҳавога кўтарилган. Лос-Анжелесдан 209 км шимоли-ғарбда жойлашган синов ҳудудида кўнгилсиз ҳодиса кузатилмаган.

Minuteman​’нинг мувафаққиятли синовдан ўтказилиши мобайнида унинг тезкорлиги, аниқлиги ва самараси ҳам ўлчанaди. Ракета нишони этиб Кваджалейн атоллидаги ороллардан бири танланган бўлиб, ўтказилган синовлар Шимолий Кореянинг ҳарбий ҳаракатларига мантиқий жавоб бўлиб қолмоқда. Шунингдек, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Аляскада жойлашган мудофаавий «темир тўсиқ»ни ҳам ишга туширганини билдирди.