«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 31 июль куни Посуэло-де-Аларкон судига солиқлардан бош тортиш иши бўйича кўрсатма берди.

32 ёшли футболчи 85 дақиқа давомида судья саволларига жавоб қайтарган. Marca нашри EFE манбасига таяниб ушбу кўрсатмалардан парча келтирди:

– Мен ҳар доим барча солиқларни тўлаб келганман, ҳар доим – Англияда ҳам, Испанияда ҳам. Мен шунчаки ҳеч нарсани яшира олмайман. Бу жуда кулгили чиқарди. Мен шунчаки ўқиб чиқилган китобман. Оддий мисол, Forbes журнали мен қанча даромадга эга эканимни жуда яхши билади.

– Мен ўз маслаҳатчиларимга ишонаман. Улар энг яхшилардир. Улар менинг ишимни яхши олиб боришлари учун жуда яхши ҳақ тўлайман. Мен уларга барча нарсани кўриш ва шуғулланиш учун бериб қўйганман.

– 2014 йилда ҳам мен барча солиқларни тўлаганман. Мен буни унчалик яхши тушунмайман, сабаби бор-йўғри олтинчи синфгача ўқиганман. Мен фақат футболни қандай яхши ўйнаш мумкинлигини яхши биламан. Агар маслаҳатчиларим ҳаммаси жойида деб айтишса, мен уларга ишонаман.

– Сеньора, мен сизни кўзингизга қараб туриб ҳақиқатни гапирмоқдаман. Агар сизни алдаётган бўлсам, мени яна бир марта чақиринг ва жазога тортинг. Ҳар доим мен учун ишлайдиган одамлардан ҳар бир мамлакат учун солиқларни тўлаб боришини сўраганман.

– Ҳа, мен ҳаммадан ажралиб туришни истаганман, аммо бу фақат футбол майдонида, унинг ташқарисида эса худди сизлардек бўлишга ҳаракат қилиб келганман.

– Мутахассислар менга маълум қилишдики, 2014 йил ҳатто топган пулимдан кўпроқ солиқни давлат ғазнасига тўлаб берган эканман.

– Биламан, жуда яхши пул ишлаб топаман, аммо ҳамма биладики, молиявий масалаларда мен жуда тўғри иш олиб боришга ҳаракат қиламан. Шунинг учун ҳам ҳозир бу ерда нима қилаётганимни унчалик англай олмаяпман.

– Жорже Мендешнинг мутахассислиги – ўз мижозларига яхши шартномалар таклиф қилгани учун ҳам унинг иши ҳаммани қониқтиради. Нуқта. У солиқ атамаларини ёки «Бекхэм қонуни»ни тушуниши шарт эмас, деган Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2011 йилдан 2014 йилга қадар 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқларни яширишда айбланиб судга чақирилганди.