Хайрулла Ҳамидов телевидениега қайтиши мумкин

Спорт 05 Август 2017 106924

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев бир неча кун аввал, билиб-билмасдан диний-экстремистик оқимларга кириб қолганларни махсус рўйхатдан чиқариш бўйича ўз тавсиясини берди. Шундан бошлаб «чеклов назорати рўйхатида турганларни оқлаш» бўйича тузилган ишчи гуруҳ Ўзбекистоннинг турли жойларида шу борада катта кўламли иш олиб бормоқда.

Бугун Тошкент шаҳри Чилонзор ҳокимиятида ушбу туманда яшовчи 56 нафар фуқарони «махсус рўйхатдан чиқариш бўйича» тадбир бўлиб ўтди. Йиғилишда шаҳар ва туман ҳокимиятидан вакиллар, маҳалла раислари, участка нозирлари, имом-домлалар ҳамда бошқа масъул шахслар қатнашишди. Чилонзор туманида сал аввал бу тадбирларнинг биринчи босқичи ўтказилган, унда юздан зиёд юртдошимиз «чеклов назорати рўйхати»дан ўчирилган эди.

Бугунги тадбирда таниқли журналист, маълум сабабларга кўра ушбу рўйхатга тушиб қолган Хайрулла Ҳамидов ҳам қатнашган ва ижтимоий тармоқда тарқатган хабарига кўра махсус рўйхатдан олиб ташланган.  Гувоҳларнинг таъкидлашича, бу мажлис анча самимий ўтган, қатнашчилар ўз ҳаяжонларини яширишмаган ва дилга тугилиб қолган сўзларини минбарда баралла айта олишган. Эҳтирослар жўш урган он ҳар ҳолда. Ишчи гуруҳ томонидан билдирилган тилаклар эса, қуйидагича бўлган:

— Президентимиз сизларга яна имконият бермоқдалар. Бугундан бошлаб ҳаётингизнинг янги саҳифаси очилади. Оппоқ қоғоздаги ҳаётни яшаб бошлайсизлар. Сизларга янги ҳаётингизда зафарлар ёр бўлишига тилакдошмиз. Биламиз, баъзиларингиз билиб-билмасдан кириб қолгансиз бу йўлга, баъзилар эса, кимнингдир турткиси сабаб жиноий жавобгарликка тортилган. Назорат чекловида рўйхатда турганингиз оилангизга салбий таъсир қилганини ҳам биламиз, кимлардир сизларни ҳатто тўйларга чақирмаганини ҳам биламиз. Бугундан бошлаб сизлар бу рўйхатдан ўчириласиз ва ҳар ой туман ички ишлар бўлимига қатнамайсизлар. Маҳалла нозири сизни безовта қилмайди. Сиз энди оппоқ одамсиз. Фақат мана шу ўринда Президентимизнинг илтифотларидан тўғри фойдаланишингиз лозимлигини эслатиб ўтсак. Энди Ватан равнақи йўлида маҳаллага, жамоага, ҳамма-ҳаммага қўшилиб хизмат қиласиз, деган умидимиз бор. Янги ҳаётингиз билан табриклаймиз.

Кун.уз мухбири ушбу тадбирда қатнашган Хайрулла Ҳамидов билан қисқача суҳбат уюштирди.

— Хайрулла ака, авваламбор табриклаймиз. Яхши кунларингиз бардавом бўлсин. Махсус рўйхатдан ўчиришганида ичингиздан қандай ҳислар ўтди?

— Раҳмат, кўзимдан ёш чиқди. Бу пайтдаги ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаш бироз мушкул. Лекин оддий таъбир билан айтганда, икки йилдан бери бўйнимда турган тоғ ағдарилгандек бўлди. Президентимизнинг сўзлари, ишончлари ва келажакка бўлган даъватлари йиғилганлар учун янги ҳаёт мактаби бўлади, деб ўйлайман. Ҳатто бу йиғилишда ўзимдан кўра, йиллар давомида «ойлик рўйхатдан ўтиш учун» қатнаган аёлларнинг кўзларидаги ёшни кўриб, ғалати бўлиб кетдим. Улар учун кўпроқ хурсанд бўлдим.

— Бу «рўйхат»дан чиқиш сизга қандай имкониятлар беради, деб ўйлайсиз?

— Чеклов назоратига кўра, ҳар ой туман ички ишлар бўлимига қатнардим, шаҳардан чиқишим ҳам орган ходимларининг рухсати билан амалга ошарди. Чет элга қатнаш масаласи ҳам шу жумладан. Ҳар куни 22:00дан 06:00гача уйда бўлишим шарт эди. Мана шу чекловлар олиб ташланди. Шунингдек, кўпчиликнинг «рўйхатдаги одам» деган хавотирлари ҳам йўқолади насиб қилса.

с

— Шу масалада савол бермоқчи эдик. Сизни икки йилдан бери футбол ишқибозлари ТВга қайтиб қолади, деб кутишарди. Қайтмаётганингиз, аниқроғи, қайта олмаётганингизнинг сабаби шу рўйхатмиди?

— Айнан шу рўйхат, дея олмайман. Чунки «Ориат доно» радиосида ҳафтада иккита дастурда қатнашяпман. Мақолаларим газета ва сайтларда чиқиб турибди. Лекин барибир ишга олмоқчи бўлган раҳбарлар махсус рўйхатда турган одам билан фаолият олиб боришдан чўчишади. Бу бор гап. Энди ўйлайманки, ТВ раҳбарияти қўрқмасдан мени ишга чақиришлари мумкин. Шарҳни соғинганман.

— Ишларингизга омад. Биз ҳам сизнинг овозингизни терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларда, катта футбол баҳсларида эшитишни истаймиз!

Ш.Шокиржонов суҳбатлашди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30114 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42364 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158835 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45029 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 175 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 824 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 441 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1985 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 178 Спорт
Кўпроқ янгиликлар