Tesla юқори облигацияларни жойлаштириш орқали 1,5 миллиард долларни жалб этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот релизида хабар берилган.

Компаниянинг таъкидлашича, молиялаштириш Model 3 электр седанини ишлаб чиқаришни ошириш фонида лозимдир.

Купон ставкаси, сотиб олиш нархи ҳозирча аниқланмаган.

Аввалроқ Илон Маск биринчи Tesla Model 3 суратларини намойиш қилганди. Tesla компанияси Хитойда электромобиллар йиғишни бошлаш бўйича келишувни тузишга яқин экани ҳам хабар берилганди.