Самарқандда 54 нафар махсус ҳисобга олинган фуқаролар рўйхатдан чиқарилди

Жамият 08 Август 2017 8209

Самарқанд шаҳридаги «Ёшлик» истироҳат боғида махсус ҳисобга олинган фуқаролар ва уларнинг фарзандлари иштирокида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида маданий, маънавий-маърифий йўналишдаги тадбир ташкил этилди, деб хабар беради Кун.узга Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Тадбир аввалида, шаҳардаги олий ўқув юртларининг зиёлилари, 22 та масжид имом хатиблари ҳамда нуроний отахон ва онахонлар томонидан тадбир иштирокчиларига ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, келажакдаги ҳаётларига маслаҳатлар ва тавсиялар берилди. Махсус ҳисобда турган фуқароларнинг 54 нафари ҳисобдан чиқарилди.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга шаҳардаги тижорат банклари томонидан кредит олиш масаласида, ишсиз юрган фуқароларга ишга жойлашиш масаласида амалий ёрдам ва тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг, ёшлар 5 турдаги спорт ўйинларига — арқон тортиш, стол тенниси, армреслинг, шахмат ва футбол бўйича ўтказилган мусобақаларга жалб қилинди.

Ишсиз юрган фуқароларга шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркага 125 та корхона 1274 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Иш ўринларининг 799 таси бўш иш ўринлари, 475 таси шаҳар ҳокимлиги қарори билан барпо қилинган махсус квота иш ўринларидир. Ярмаркада шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан 130 нафардан ортиқ ишсиз фуқароларга келгусида ўзлари учун мос иш топиш учун ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Иш излови сифатида иштирок этган 39 нафар фуқароларга ўзлари учун мос келган касблари бўйича халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлашиш мақсадида йўлланмалар берилди.

Маданий қисмда Самарқанд заминининг машҳур санъат усталари томонидан концерт дастури юқори савияда ташкил этилди.

Тадбир якуни билан махсус ҳисобга олинган фуқароларнинг фарзандлари ҳамда маҳаллалардан таклиф этилган ёшлар иштирокида ташкил этилган спорт мусобақаларида фаол иштирок этганлиги учун масъуллар томонидан 32 нафар ғолибликни қўлга киритган ёшларга шаҳар ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Бундан ташқари, «Алпомиш» ёзги дам олиш оромгоҳида 45 нафар ушбу тоифадаги ёшлар учун дам олиш ташкиллаштирилган бўлиб, уларнинг оромгоҳдаги вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилди.

Ўз мухбиримиз.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар