2017 йилнинг 5 август куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан Учтепа тумани ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида фуқаро Тўлқин Туркманов 12 дона гугурт қутиларига солинган жами оғирлиги 64,67 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.