АҚШ Давлат департаментидан маълум қилишларича, Россия президенти Владимир Путиннинг Абхазияга ташрифини “номақбул” деб ҳисоблайдилар. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Давлат департаменти вакили Ҳизер Науэрт эса Москвани “Грузия ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилишга” чақирди.

8 август куни Владимир Путин Абхазияга амалий ташриф билан келди.

НАТОдагилар эса Россия президенти Абхазияга Грузия ҳукумати билан келишмасдан туриб ташриф буюрганидан афсусда эканликларини билдиришди.

Аввалроқ Абхазияда россиялик сайёҳларга ҳужум қилиниб, бир киши ҳалок бўлгани хабар берилганди