Чили соҳилларида зилзила юз берди

Жамият 12 Август 2017 2079
Фото:Flickr / Matt Katzenberger

Чили соҳилларида 5,5 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази.

Ер ости силкинишлари UTC вақти билан соат 12.54 (Тошкент вақти билан соат 17.45)да Кокимбо шаҳридан 95 километр ғарбда ва мамлакат пойтахти Сантьягодан 395 километр масофада рўй берган. Зилзила ўчоғи 10 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар ҳозирча йўқ.

Кўпроқ янгиликлар