«Барселона» ва «Гуанчжоу Эвергранд»  бразилиялик ярим ҳимоячи Паулиньо трансфери борасида келишувга эришди.

«Барселона» клуби расмий сайтида маълум қилинишича, трансфер қиймати 40 миллион еврони ташкил қилган, футболчига 120 миллион евролик бадал пули белгиланган. 29 ёшли бу ҳавбек билан шартнома пайшанба куни имзоланади. У бугун тиббий кўрикдан ўтади.

2017 йилги мавсумда Паулиньо Хитой чемпионатида 20 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган.