Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - демократик партияси ҳар куни эрталаб соат 10:00 дан 11:00 га қадар фуқаролар билан депутатларнинг онлайн мулоқотини йўлга қўйди. Тўғридан-тўғри видеомулоқот Facebook ижтимоий тармоғидаги «УзЛиДеП муҳокамага чорлайди» гуруҳида ўтказилади.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари фуқароларни қизиқтираётган саволларга жавоб беришади.

Депутатга фуқаролар, хусусан тадбиркор, ишбилармон ва фермерлар ўз таклифлари, муаммоли масалаларини Facebook ижтимоий тармоғидаги «УзЛиДеП муҳокамага чорлайди»  гуруҳига ёки Telegram даги «Депутатга савол йўлланг» гуруҳига матн, аудио ва видео шаклида йўллашлари мумкин.