Хитой АҚШ томонидан икки давлат ўртасидаги савдо соҳасига оид қоидаларни кучайтириш ёки уни чеклаш бўйича бир томонлама ҳаракатлар амалга ошириладиган бўлса, қаттиқ жавоб қайтаради ва қатъий чораларни қўллайди. Бу ҳақда ХХР тижорат вазирлиги хабар бермоқда.

«Биз умид қиламизки, АҚШ савдо вакиллари объектив фактларни тушунишади ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишади», - дея таъкидлаб ўтишган вазирликдан.

Шунингдек, қайд этилишича, агарда АҚШ кўп томонлама савдо қоидаларига риоя этмаётганликлари билан боғлиқ ҳолатни эътиборга олишмаса, «Хитой томони қўл қовуштириб ўтирмайди ва ўзининг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш учун барча керакли чораларни қўллайди».

Аввалроқ Пекин АҚШ босим ўтказаётгани юзасидан баёнот билан чиққанди.