Анвар Усманов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 14 августда бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган. Унга мувофиқ, Анвар Акрамович Усманов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Русланбек Қуролтоевич Давлетовни Адлия вазирлигининг янги раҳбари сифатида тайинлагани хабар берилганди. Маҳмуд Истамов эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари этиб тайинланган. Собиқ Адлия вазири Музраф Икромов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди.