Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Филип VI'га инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган Барселона шаҳридаги террористик хуруж сабабли самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Барселонада марказида микроавтобус одамлар устига ҳайдаб борилди. Юз берган ҳолат теракт сифатида баҳоланди. Кейинчалик Камбрильса шаҳрида террорчилар фургонда пиёдалар зонасига бостириб боришга уринишди.