29-Жануби-Шарқий Осиё Ўйинлари ташкилотчилари махсус буклетларни тайёрлашда Индонезия байроғи билан боғлиқ қўпол хатога йўл қўйишди, деб хабар бермоқда RT.

Маълумотларга кўра, тасвир тескари бўлиб қолган, ҳамда брошюрада Польша байроғининг акс этишига олиб келган. Индонезия вакили Эрик Тоҳир ташкилотчилар хатосидан дарғазаб бўлди ҳамда буклетларни қайтадан тайёрлашни талаб этди.

Чоп этилган материаллар очилиш маросими вақтида алоҳида нуфузга эга меҳмонлар ўртасида тарқатилган. Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Малайзияда бўлиб ўтмоқда.