Индонезиялик хакерлар Малайзиянинг 27 та сайтига киберҳужум уюштиришди. Бу 29-Жануби-Шарқий Осиё ўйинларининг сувенир буклетида мамлакат байроғи хато билан тасвирлангани туфайли юз берди, деб хабар бермоқда Straits Times.

«Менинг миллий байроғим – бу ўйинчоқ эмас», - дея сайтларнинг бузиб кирилишига изоҳ беришган хакерлар.

Таъкидланишича, ҳужумга учраган ресурсларга кирганда Индонезия мадҳияси янграган.

Аввалроқ Жануби-Шарқий Осиё ўйинларидаги Польша байроғи Индонезиянинг ғазабига сабаб бўлгани хабар берилганди.