АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг фикрича, ИШИД террорчилик гуруҳи Ироқдаги сўнгги таянч нуқтасини ҳимоя қилмоқда ҳамда “унинг куни битиб қолган”. Пентагон раҳбарининг тегишли баёнотини Associated Press агентлиги тарқатди.

"Тушунинг, ИШИД ҳозир ҳалқага ўраб олинган. Шунинг учун унинг куни битиб қолган. Бироқ гуруҳ ҳали якуний равишда тор-мор этилмади, ҳамда бу яқин орада рўй бермайди", - деган айни вақтда Ироқда бўлиб турган Мэттис. Унинг таъкидлашича, ҳозирда “ИШИД ўзининг сўнгги жангини олиб бормоқда”.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келгани хабар берилганди.