АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, Афғонистондан америкалик ҳарбийларни тезлик билан олиб чиқиб бўлмайди. Чунки, бундан террорчи кучлар фойдаланиб қолиши мумкин.

«Афғонистондан ҳарбийларни тезлик билан олиб чиқиш тўғри эмас. Бу ҳокимиятда бўшлиқ ҳосил қилади ва бу бўшлиқни террорчилар тўлдириши мумкин», деган у ҳарбийлар ва халққа қарата.

Президент шу билан бирга АҚШ Афғонистон «террорчилар учун жаннатга айланиши»га йўл қўя олмаслигини айтиб ўтган.

Унинг билдиришича, АҚШ Афғонистондаги стратегиясида вақт бўйича чегара қўймайди.

У шунингдек, АҚШ Афғонистонда террорчиларга қарши кураш олиб бораётган ҳарбийлари сонини ошкор қилмаслигини айтган.

Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма штатлар терроризмга қарши курашда афғон ҳукуматига ёрдам кўрсатишда давом этади, шу билан бирга бундай ёрдам абадий бўлмайди.

Бундан аввалроқ Трамп Афғонистонга  4 минг аскар юбориш ҳақидаги фармонини тасдиқлаганди.

«Толибон» Трампнинг қарорини қоралаб чиқди