Хитой жанубидаги Гуандун вилоятига чоршанба куни Hato ("Тяньгэ") кучли тўфони ёпирилди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси.

Чжухай шаҳрининг соҳилбўйи туманларига тўфон маҳаллий вақт билан соат 12.50да яқинлашган. Тўфон марказида шамол тезлиги сониясига 45 метрни ташкил этган, бу эса 14 баллга тенг.

Телеканал томонидан эълон қилинган кадрлардан кўриш мумкинки, шаҳар кўчалари сув билан тўлиб кетган.

Аввалроқ, Ҳонгконгда тўфон сабабли энг юқори даражадаги хавфлилик даражаси эълон қилингани хабар берилганди.