«Эвертон» ҳужумчиси Уэйн Руни расман Англия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда терма жамоаси расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Руни миллий терма жамоа сафида 2003 йилдан буён тўп суриб келаётганди. Унинг дебют учрашуви 17 ёшида кузатилган бўлиб, Англия терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушганди.

Руни терма жамоа сафида 119 учрашувда майдонга тушиб, 53 голга муаллифлик қилди. У гол киритиш бўйича терма жамоа рекордчиси бўлса, ўтказган ўйинлари сони бўйича иккинчи ўринда бормоқда.