АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Қўшма Штатлар ички хавфсизлик вазирлиги билан мамлакатдан фуқароларни депортация ва қабул қилишда ҳамкорликдан бош тортаётган тўрт давлат фуқароларига нисбатан виза чекловларини жорий этиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Давлат департаментига тегишли ҳужжат юборилган.

«Биз шундай билдиришнома олишимиз билан, Давлат департаменти виза режимини тезроқ тўхтатиш устида иш бошлайди, ҳамда бу давлат котиби мақбул деб ҳисоблаган шаклда амалга оширилади», - дея маҳкама сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.

Шу билан бирга, гап қайси давлатлар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган.

«Биз бу мамлакатлар ўз фуқароларини қайта қабул қилишини истаймиз», - дея қўшимча қилиб ўтилган Давлат департаментидан.

Аввалроқ АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатиши хабар қилинганди.