Норвегия ҳукумати қутб айиғини қўрқитиб юборган туристик гидни 1,5 минг долларлик жаримага тортди. У ҳайвонга яқинлашмоқчи бўлганида уни чўчитиб юборган, деб ёзмоқда Norway Today.

Хабар қилинишича, Шпицбергендан бўлган гид бошчилигидаги сайёҳлар гуруҳи қорда юрадиган махсус машиналарда сайр вақтида айиқни пайқашган.

«Айиқ хотиржам эди, кейин гид гуруҳ билан бирга ҳайвонга яқинлашишга уринди – бу йиртқични қўрқитиб юборди, ҳамда у кишилардан қоча бошлади. Шундан сўнг гид таъқиб қилишни тўхтатди», - дея штат губернаторининг сўзларини келтиради нашр.

Шу билан бирга, таъкидланишича, маҳаллий қонунчилик кишиларга қутб айиқларини излаш ва безовта қилишни тақиқлайди.

Аввалроқ Руминиядаги шаҳар оч айиқлар “ҳужумига учрагани” хабар берилганди.