Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга таъзия изҳор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Краснодар ўлкасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирган. 

Аввалроқ Россиянинг Краснодар ўлкасида йўловчи автобуси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳалокати рўй бергани, ҳодиса оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилганди.