Япония бош вазири Синдзо Абэ вазирларга Шимолий Корея томонидан янги ракета парвозлари амалга оширилгани фонида исталган вазиятга тайёр туриш ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга хабар берди.

«Бош вазир аҳоли ҳаёти ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек, кўзда тутилмаган вазиятларга тайёр туриш ҳақида топшириқ берди. Биз бу топшириқни бажариш учун барча саъй-ҳаракатни амалга оширамиз», - дея Суганинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Шимолий Корея Япония томонига бир нечта ракета учиргани маълум бўлди.